АҚШ сайланган президенти Дональд Трампнинг ўтиш маъмурияти Оқ уй матбуот хизмати брифингларини бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Esquire журнали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мазкур чоралар маъқулланган тақдирда ОАВ учун мунтазам брифинглар Лафайетт майдонидаги конференц-марказда ёки президент қароргоҳи яқинида жойлашган бинода ўтказилади.
Бу борада якуний қарор қабул қилинмади. Дональд Трампга қизиқиш жуда катта. 49 та ўринга эга бўлган залда бунинг учун етарлича имконият бор деб ўйлайсизми? Биз охирги матбуот анжуманида иштирок этиш учун минглаб талабномалар олдик, бироқ 400 киши билан чекланишга мажбур бўлдик.Esquire манбаси эса брифинглар ўтказиладиган жойни кўчирилишига АҚШ ОАВларининг Трампга нисбатан очиқ-ошкор душманлик муносабатини асосий сабаб деб билмоқда.Шон Спенсер, Оқ уйнинг бўлажак матбуот котиби
«Улар мухолифат партиясига айланди. Биз уларни Оқ уйдан четлатиш ва матбуот марказини ўзимизга қайтаришни истаймиз», — дея маълум қилди манба.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)