Ҳиндистоннинг Бихар штатида, Ганг дарёсида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 14 январь, шанба куни кечки пайт Патна шаҳри яқинида рўй берди. 30 кишини сиғдирадиган қайиқда 50 киши бўлган. Одамлар Макара-санкранти ҳиндуийлик байрами доирасида бўлиб ўтган варраклар фестивалидан қайтаётганди.
Мамлакат табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш миллий бошқармаси котиби Анирудх Кумарга кўра, қутқарувчилар воқеа куни кечки пайт 22, эртасига эрталаб эса тўрт жасадни чиқариб олди. Саккиз киши касалхонга етказилди.
Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)