Google Куба билан ҳамкорликдаги илк маҳсулот — мамлакатни Испаниядан қарамликдан озод қилиш учун курашган миллий қаҳрамон Хосе Марти ҳақидаги ҳужжатли фильмни намойиш этди, деб хабар беради «ТАСС».
15 дақиқалик ролик тақдимоти Гаванадаги авлиё Франциск ибодатхонасида бўлиб ўтди. 3D-технологиялари ёрдамида яратилган фильмда Куба озодлик кураши раҳбарларидан бири турли вақтларда яшаган Гавана, Нью-Йорк ва Тампа шаҳарлари кўринишларига кенг ўрин берилган.
Мазкур ҳодиса Google ва Куба маҳаллий фойдаланувчилар Gmail электрон почтаси, YouTube видеохостинги ҳамда компаниянинг бошқа сайтлари серверларига юқори тезликдаги интернет орқали уланишига имконият берувчи шартномани имзолаганидан бир ой ўтиб содир бўлди.
Марти ҳақидаги фильм 28 январь куни Нью-Йоркда қаҳрамон таваллудининг 146 йиллигига бағишлаб намойиш этилади.
Изоҳ (0)