Россиянинг Суриядаги гуруҳи қисқартирилишига қарамай, С-300 зенит-ракета тизимлари ва «Бастион» қирғоқ комплекслари мамлакатда қолдирилади. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги манбаси маълум қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
«Россия ҳарбий-денгиз флотининг Тартусдаги моддий-техник таъминот пунктини ҳаво ва денгиздан ҳимоялаш давом эттирилади. Буни С-300 зенит-ракета тизимлари ва қанотли ракеталарга эга ‘Бастион’ қирғоқ комплекслари амалга оширади», — деди манба.
Изоҳ (0)