Афғонистон шарқидаги портлаш оқибатида етти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳодиса Нангархар вилоятидаги йўллардан бирида содир бўлди. Бунинг учун жавобгарликни ҳеч бир террорчи гуруҳ зиммасига олмади.
Қўшимча тафсилотлар маълум қилинмади.
Изоҳ (0)