Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у Давао шаҳар савдо палатаси вакиллари билан учрашув чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Агар шундай истак бўлса, наркотиклар билан боғлиқ вазият хавфли тус олса, ҳарбий ҳолат жорий этилади», — таъкидлади Дутерте. Аввал Филиппин президенти воқеаларнинг бундай ривожини истисно этганди.
Маълумот учун, Родриго Дутерте ўтган йил 30 июнида давлат раҳбари лавозимини эгаллаганидан бери Филиппинда бошланган наркотиклар тарқатилишига қарши кураш давомида бир неча минг киши ҳалок бўлди, 1 миллионга яқин одам қўлга олинди.
Изоҳ (0)