Жанубий Корея прокуратураси Samsung вице-президенти Ли Чже Ённи ҳибсга олиш масаласини 16 январь, душанба куни кўриб чиқади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Прокуратура вакилига кўра, терговчилар компаниянинг бошқа раҳбарларини қамоққа олишга ордер бериш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.
13 январь куни 22 соат давомида сўроққа тутилган Ли Чже Ён отаси, Samsung президенти Ли Гон Хи бетоблиги туфайли компанияни амалда бошқараётган шахс ҳисобланади. Тергов уни президент Пак Кин Хенинг дугонаси Чхве Сун Силга тегишли компанияларга катта миқдорда маблағ ўтказиб берганликда айбламоқда.
Изоҳ (0)