Ироқнинг Мосул шаҳридаги ИШИД назорати остида бўлган ҳудуд бомбардимон қилиниши оқибатида 30 га яқин тинч аҳоли вакили қурбон бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий аҳолига кўра, 12 август, пайшанба куни қирувчи самолётлар ИШИДнинг йирик дала қўмондонларидан бирининг уйига камида уч бор ракеталардан зарба берди. Бироқ у ҳужум чоғи бошқа жойда бўлган. Зарбалар ўнлаб фуқаролар ўлимига сабаб бўлди.
Мазкур ҳужум ортида халқаро коалиция ёки Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари тургани ҳозирча маълум эмас.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)