Дублин олий суди 27 январгача британиялик ҳуқуқшунос Жолион Моэм томонидан берилган, мамлакатнинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши жараёни расман бошланганидан кейин ҳам Brexit’нинг бекор қилиниши имконияти ҳақидаги даъво бўйича ишни кўриб чиқишни бошлайди, деб ёзади «РИА Новости».
Британиянинг Евроиттифоқда қолиши тарафдори бўлган солиқ масалалари бўйича лондонлик ҳуқуқшунос 2016 йил охирида судга мурожаат қилган, унга кўра, Европа суди Британия бир томонлама тартибда, Евроиттифоқнинг қолган 27 аъзоси розилигисиз, Brexit’ни бекор қила олиш-олмаслигини аниқлаши керак эди.
Суд ишини бошлаш учун Моэм ва унинг тарафдорлари 48 соат ичида 70 минг фунт стерлингга яқин маблағ тўплади. Иш бўйича даъвогарлар исм-шарифлари ошкор этилмаётган бир неча британиялик сиёсатчилардир.
Изоҳ (0)