4 нафар қуролланган жиноятчи ярим дақиқа ичида Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдан 30 километр узоқликда жойлашган Тигре шаҳрида банк бўлимини ўмаришга улгурди. Улар ўзи билан 750 минг песо (47 минг доллар) олиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кузатув камералари видеоёзувида ниқоб кийган икки жиноятчи Mercedes-Benz автомобилидан чиқиб, банкнинг ойнаванд деворини болға билан синдираётганини кўриш мумкин. Уларнинг винтовкалар билан қуролланган икки шериги бу пайт машинада қолганди. 14 сониядан сўнг талончилар банк биносидан ҳужум чоғи банкоматларга жойлаштирилаётган учта кассетада пул билан чиқди ва машинага ўтирди.
Талончилик жами 24 сония вақт олди. 6 сония жиноятчилардан бирига машина ёнида тушиб қолган буюмни олиш учун керак бўлди. Улар ҳодиса чоғида бирор маротаба ўқ узмагани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)