Ҳарбий тергов томонидан тайинланган экспертлар Сурияга йўл олган ва Қора денгизда қулаган Россия мудофаа вазирлигига тегишли Ту-154 ичидан портлатилгани ёки ракета билан уриб туширилгани аломатларини аниқламади. Шу тариқа, бортда теракт содир этилгани ҳақидаги тахмин рўйхатдан чиқариб ташланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати институтининг портлаш ҳодисалари бўйича экспертлари сувдан чиқариб олинган багаж, креслолар ва фюзеляж ички қопламасидан портловчи моддалар изини қидирди. Шунингдек, мутахассислар самолёт конструкциялари шикастланишларига ҳам баҳо берди.
Экспертлар теракт ёки ердан ўққа тутилганидан билвосита бўлса-да, далолат берувчи ҳеч бир омилни топмади. Шу боис тергов шундоқ ҳам етакчи ўринда турмаган теракт тахминини буткул истисно этмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)