Кремль АҚШ Давлат котиблигига номзод Рекс Тиллерсоннинг Қрим бўйича нуқтаи назарини маълумот учун қабул қилади, бироқ бунга қўшилмайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Биз бундай қарашларга қўшилмаймиз ва ўз нуқтаи назаримизни далиллар билан асослаб берамиз. Кремль Тиллерсоннинг фикрларини маълумот учун қабул қилади ва сабр-тоқат билан масаланинг моҳиятини тушунтиришда давом этади.Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиблигига номзод Рекс Тиллерсон Сенат олдидаги чиқиши чоғида Россияни Украинага бостириб кириш ва Қримни эгаллаб олишда айблади.Дмитрий Песков, Россия президенти матбуот котиби
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)