Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистондан ўтган йили 2015 йилга нисбатан уч баробар кўп — 67 минг тоннадан зиёд мош экспорт қилинди. Бу ҳақда «Ўзагроэкспорт» АЖ хабар бермоқда

Фото: Fruitinfo

Фото: Fruitinfo

Жумладан, «Ўзагроэкспорт» АЖ ҳамда Shri Niwas Dall And Besan Mill, Green Field Agro, Avika Foods ва Eco Green Import&Export компаниялари ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида Ҳиндистонга 2016 йил тўртинчи чорагидан бошлаб мош маҳсулоти экспорт қилинмоқда.

Маҳсулот асосан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан юкланмоқда.

2017 йил январь ойининг биринчи ўн кунлигида «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан Ҳиндистонга жами 300 тоннага яқин мош юкланган бўлиб, ой охиригача яна 2 минг тонна мошни экспорт қилиш буюртмаси устида иш олиб борилмоқда.

Ҳиндистондаги ҳамкорлар таклифига кўра, жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига синов тариқасида мошнинг янги навлари, хусусан, Black Matpe экилиб, экспорт қилиниши режалаштирилган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар