Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳиндистоннинг SpiceJet авиакомпанияси Американинг Boeing корпорацияси билан 22 миллиард долларгача маблағга тахминан 205 та лайнерни сотиб олиш ҳақида шартнома тузди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда икки компания вакиллари Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: AP

Фото: AP

SpiceJet бошқаруви раиси Ажай Сингх сўзларига кўра, келишув 155 та Boeing 737-8 Мах самолётларини сотиб олиш учун қатъий буюртмани, шунингдек, яна 50 та самолёт сотиб олиш ҳуқуқини кўзда тутади.

SpiceJet Ҳиндистондаги катталиги бўйича тўртинчи авиакомпания бўлиб, ҳаво орқали ташувлар бозоридаги улуши 12,8 фоизни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар