АҚШдаги Скриппс институти олимлари ҳужайралар қаришининг бош омилини аниқлади, деб ёзади EurekAlert!
Биологлар TZAP протеинини ажратиб олишга муваффақ бўлди. «Ушбу оқсил теломерлар — ДНК учлари узунлигининг юқори чегарасини белгилайди, — деди илмий иш ҳаммуаллифи Лаззерини Денчи. — Бу ҳужайраларга ўта кўп бўлмаган ҳолда кўпайиш имконини беради».
Янги бирикма сўнгги ўн йил ичидаги хромосомаларнинг теломерлар билан боғлиқ уч қисмларини назорат қилувчи иккинчи кашфиёт бўлди. Биринчиси теломераза ферменти ва шелтерин оқсил комплекси бўлган эди.
Изоҳ (0)