Буюк Британиянинг Манчестер университети кимёгарлари дунёдаги энг пишиқ тугунни яратди. Олимларнинг тадқиқоти Science журналида чоп этилди.
Тугун умумий узунлиги 20 нанометр бўлган 192 та атомдан иборат таркибида азот бўлган хлорорганик молекулалардан ташкил топди. Тузилмадаги ҳар битта кесишган жой бир-биридан 24 та заррача масофасида жойлашди.
Кимёгарлар айтишича, улар тугуннинг энг мураккаб тури — кельт тугунини тугган. Ушбу тузилма, мутахассислар таъкидлашича, мустақил тарзда ҳосил бўлган — иплар металлар ионларига ўралган ва шу тариқа кесишмалар пайдо бўлган. Бундай тузилмалар ўта пишиқ материалларни яратишда қўл келиши мумкин.
Изоҳ (0)