Мексикада номаълум шахслар Google Maps харитасида президент саройи — Los Pinos номини «Коррупциянинг расмий уйи» (The Official Residence of Corruption) дея ўзгартириб қўйди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Президент саройидан ташқари, конгресс («Ачинарли конгресс», Deplorable Congress) ва сенат («Каламушлар палатаси», Rat Chamber) бинолари номи ҳам ўзгартирилган.
Google компаниясида юз берган ҳодиса «четдан аралашув» деб баҳоланди ва номлар асл ҳолатига қайтарилгани маълум қилинди. Шунингдек, бундай воқеалар содир этилишини минимум даражага келтиришга ҳаракат қилинаётгани, исталмаган ўзгаришлар билан курашнинг янги усуллари тобора такомиллаштириб борилаётгани билдирилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)