Хитойнинг Alibaba Group интернет-гиганти Американинг 1 миллионта кичик бизнес корхоналарига уларнинг маҳсулотларини Хитой ва Осиёдаги бошқа бозорларга экспорт қилишда ёрдам беради. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Жек Ма АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан учрашувдан сўнг маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Сайланган президент жуда ақлли деб ўйлайман. Мен унга савдони, хусусан, кичик бизнес соҳасидаги савдо, мамлакат ташқарисидаги савдо-сотиқни яхшилаш борасидаги ғояларимни гапириб бердим», — деди Alibaba раҳбари.
«Чунончи, биз 1 миллионта кичик корхоналарни Хитой ва бошқа Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хизматларини сотиш бўйича қўллаб-қувватлаш ҳақида гаплашдик», — дея таъкидлади у.
Трамп Жек Ма билан музокараларни дўстона деб, унинг ўзини эса «атоқли тадбиркор» деб атади ҳамда улар биргаликда «буюк иш» қилишини айтди.
Изоҳ (0)