Қандаҳор шаҳар маъмурияти қабуллар уйида Бирлашган Араб амирликларининг Афғонистондаги элчиси ва шаҳар губернатори ўртасидаги учрашув чоғида рўй берган портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ўзи ҳам жароҳат олган губернаторнинг матбуот котиби Ҳумоюн Азизийга кўра, ҳодиса туфайли БАА элчиси, амирликнинг яна бир вакили ва Қандаҳор губернатори яраланди.
Элчининг 4 нафар тансоқчиси ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар Қандаҳор госпиталига етказилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мамлакат пойтахти Кобулнинг Доруломон туманида «Толибон» томонидан уюштирилган терактлар туфайли 38 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)