Бирлашган Қироллик 1986 йилдан 1989 йилгача Саудия Арабистонига 500 та кассетали бомба етказиб берган. Ушбу маълумотларни Британиянинг The Guardian газетаси келтириб ўтди, уларни мамлакат мудофаа вазирлиги тасдиқлади, деб ёзади «ТАСС».
Ўқ-дорилар 1986 йилда тузилган ҳукуматлараро келишув асосида етказилган, сўнгги партия 1989 йилда тақдим этилган.
Аввалроқ Amnesty International ҳуқуқни муҳофаза қилувчи халқаро ташкилот Лондонни Ар-Риёдга тақиқланган кассетали бомбаларни етказиб берганликда айблаган эди. Яман ҳудудига зарба беришда қўлланилган бомбалардан бири Яманда топилган, аммо у 1970 йилларда — тақиқ киритилишидан бир неча ўн йиллар олдин ишлаб чиқарилгани аниқланган.
Изоҳ (0)