1939 йилда дунёда биринчи бўлиб Иккинчи жаҳон уруши бошлангани ҳақида хабар берган британиялик ҳарбий журналист аёл Клэр Холлингуорт 105 ёшида вафот этди, деб ёзади «Интерфакс».
Британия ОАВларига кўра, у сўнгги 30 йилдан буён Гонконгда яшаб келган ва ўша ерда вафот этган.
Холлингуорт 1939 йил сентябрида Польшадан Германияга сафар қилган вақтда Германия қўшинларининг Польшага бостириб киришига бевосита гувоҳ бўлган, шундан сўнг матбуотда ўзи кўрган воқеа ҳақида хабар берган.
Журналистлик карьераси давомида Холлингуорт Вьетнам, Жазоир, Ҳиндистон, Покистон ва Яқин Шарқда ишлаган, шунингдек, Хитойдаги Маданий инқилоб воқеаларини ёритган.
Изоҳ (0)