Агар сиз 30—40 ёшдан кейин ҳам терингизни соғлом сақлашни хоҳласангиз, парваришни эртароқ бошлашингизга тўғри келади. Бу борада сизга бир неча маслаҳатлар бермоқчимиз.
Ухлашдан олдин юзингизни тозаланг
Кечга бориб юзингиз териси косметика, ёғ ва чанглардан иборат қатлам билан қопланади. Терини қуритишдан сақлайдиган тозаловчи юмшоқ мусс, кўпик ва геллар ёрдамида юзингизни тозаланг.
Уйқуга ётишдан аввал макияжни артиб ташланг
Ювиб ташлашдан эринсангиз, махсус салфетка ёрдамида юзингизни тозаланг.
Кўз атрофи териси учун SPF’ли крем танланг
Бу барвақт ажин тушишининг олдини олади ва узоқ вақт кўринишни ёш сақлайди.
Изоҳ (0)