Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мари Кондо – тартибга келтириш борасида ўзининг ноёб услуби билан машҳур бўлган япониялик мутахассис. Бу услуб ёрдамида сиз ҳар қандай тартибсизликларни осонгина бартараф этасиз. Биз унинг сизга Янги йил арафасида уйни йиғиштиришда қўл келадиган бир нечта қоида ва маслаҳатлари билан таништирмоқчимиз.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Ҳаммасини бирйўла ва дарҳол бажаринг

Ҳар куни 15 дақиқадан йиғиштиришга вақт сарфлаш тўғрисидаги маслаҳатни унутинг. Бирор вақтни ажратинг, ҳаммасини бирйўла, шартта ва иложи борича тезроқ ҳал этинг.

Олдин кераксиз нарсаларни ташланг, кейин сараланг ва йиғиштиринг

Қайсидир буюмларни кейинга қолдириб ўтирмай, кераксиз нарсаларнинг ҳаммасини ташлаб юборинг ва қолганларини қаерга жойлаштиришни ўйланг.

Осонидан бошланг

Агар кийимга унча ўч бўлмасангиз, кийим-кечакларингиздан бошласангиз ҳам бўлади, кейин эса, китобларга, қоғозларга ва ошхона жиҳозларига ўтишингиз мумкин.

Хоналар бўйича эмас, буюмлар тури бўйича йиғиштиринг

Йиғиштиришнинг биринчи қоидаси – нарсаларни турига қараб бирйўла йиғиштириш. Масалан, кийимларни йиғиштирмоқчи бўлсангиз, бирйўла ҳамма хоналардаги кийимларни йиғиштиринг.

Ёқмаган нарсаларнинг ҳаммасини ташланг

Агар сиз ҳақиқий озодаликка эришмоқчи бўлсангиз, сизга ёқмаган нарсаларнинг ҳаммасини ташланг.

Қоғозлардан қутулинг

Тўпланиб қолган қоғозларнинг кераклиларини, яъни шартномалар, шахсий ҳужжатлар ва шу кабиларни ажратиб олинг. Сўнгги пайтларда барча маълумотларни интернет тармоқларидан бемалол олишингиз мумкин. Шунинг учун ҳар хил электр асбоблари ва бошқа техникалардан фойдаланиш қўлланмаларини бемалол ташлаб юборсангиз ҳам бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди