Транспорт вазирлиги Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланганини эълон қилди.
Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига (“Чорвоқ” эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати яна йўлга қўйилди.
Қатновлар Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00 ва 16:00 да ҳаракатланади.
Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 минг сўм этиб белгиланган.
Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови 2023 йилнинг июнь ойида йўлга қўйилганди. Қатнов масофаси 75 километр бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Изоҳ (0)