Афғонистонда сутка давомида камида 57 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда 31 декабрь, шанба куни мамлакат мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб, «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари аксилтеррор операцияси доирасида мамлакатнинг 11 вилоятида 57 қуролланган жангарини ўлдирди, 44 нафари жароҳат олди», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, хавфсизлик кучлари қурол-аслаҳаларни йўқ қилиш ва бир неча фугас бомбаларини зарарсизлантиришга эришди. Ҳукумат кучлари бой берган ҳарбийлар сонига аниқлик киритилмади.