Германия полицияси Берлиндаги Рождество ярмаркасига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган, келиб чиқиши тунислик бўлган шахсни озод қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
40 ёшли тунисликнинг теракт ижрочиси Анис Амрий билан алоқаси борлиги шубҳа қилинганди. Прокуратура вакили бу гумонлар беҳуда бўлиб чиққани ва шу сабабли тунислик озод қилинганини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)