АҚШнинг Россияга қарши янги санкцияларидан сўнг Франция ТИВ махсус баёнот билан чиқиб, унинг суверенитетига ҳамда ички ишларига аралашиш ҳолатларини жиддий кузатишини ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслигини билдириб ўтди. Бу ҳақда Франция ТИВ расмий вакили Ромен Надаль баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Биз АҚШ маъмуриятининг қарорини инобатга олиб қўйдик», — таъкидлади у.
АҚШ Россияни хакерлик ҳужумларида айблаганига изоҳ бераркан, Надаль Франция ички ишларига бу йўл билан аралашувига йўл қўймаслигини айтди.
«Франция унинг суверенитети ва демократик иродасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни синчиклаб кузатиб боради», — деди дипломат.
29 декабрь куни Обама имзолаган фармонга биноан Россиянинг бир қатор компания ва фуқароларига нисбатан янги санкциялар жорий этилди. Ўша куни АҚШ 35 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориши маълум бўлди.
Изоҳ (0)