Беларусь президенти Александр Лукашенко қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперативларини (колхозлар) хўжалик жамиятлари ёки коммунал унитар корхоналарга айлантиришнинг якуний муддатини ярим йилга кечиктирувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қабул қилинган ҳужжатга кўра, мазкур ўзгаришлар 2017 йил, 31 майга қадар якунланиши лозим. Дастлаб колхозларни хўжалик жамиятларига айлантиришни жорий йил 31 декабригача тугатиш кўзда тутилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)