Нидерландия жанубидаги Хеллевутслёйс шаҳрида икки киши отишма қурбони бўлди. Бу ҳақда мамлакат полицияси расмий сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса 26 декабрь, душанба куни кечки пайт рўй берди. 22 ва 29 ёшда бўлган икки эркак касалхонага ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар билан етказилди, бироқ кечки пайт иккиси ҳам оламдан ўтди.
Полиция қотилликда гумон қилинаётган камида 3 кишини қидирмоқда, уларнинг шахси аниқланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)