Хитойнинг Шаньси провинциясидаги Тайюань космодромидан Ер юзасини масофадан туриб зондлайдиган бир жуфт «Гаоцзин-1» сунъий йўлдоши муваффақиятли тарзда учирилди ва орбитага чиқарилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» «Синьхуа» агентлигига таяниб.
Сунъий йўлдошлар Ер юзасини кузатиш ва илмий экспериментлар ўтказиш учун қўлланилади. Қурилмалар тижорат асосида ишлатилади.
Сунъий йўлдошлар «Буюк сафар-2Д» («Чанчжэн-2D») элтувчи ракетаси ёрдамида учирилди.
2017 йилда «Гаоцзин-1» сунъий йўлдошлари гуруҳи яна иккита қурилмага кўпайиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)