ОПЕК аъзолари ва шериклари томонидан келгуси йил 1 январидан нефть қазиб олиш ҳажми камайтирилиши арафасида хом ашё нархи ошиб, ҳафта мобайнидаги энг максимал даражада савдо қилинмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Лондоннинг ICE Futures биржасида февралда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 27 декабрь, кечки пайт 1,12 фоизга ошиб, бир баррели учун 55,78 долларни ташкил етди.
Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) февралда етказиладиган WTI туридаги нефть баҳоси 1,24 фоизга кўтарилиб, бир баррели учун 53,68 долларга етди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)