Покистонда алкоголдан заҳарланиш оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлди, 60 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Полицияга кўра, Тоба-Тек-Сингх шаҳридаги христианлар қавми аъзолари Рождествони нишонлаш давомида алкоголь истеъмол қилган. Маҳаллий аҳоли алкоголни ўзи Рождествога тайёрлагани билдирилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, унга метанол қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Иркутск шаҳрида метанолдан заҳарланиш оқибатида 76 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)