АҚШ президенти маъмурияти Россия, гўёки, Америкадаги сайловларга аралашгани учун санкциялар ва жавоб чораларини тайёрламоқда. Бу ҳақда Washington Post аноним манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Айни пайтда Оқ уй жавоб чораларини ишлаб чиқишнинг финал босқичида турибди, уларнинг бир қисми шу ҳафтада оммага эълон қилинади.
Бунда гап иқтисодий санкциялар билан бир қаторда дипломатик чоралар ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, газета маълумотларига кўра, Америка президенти маъмурияти Россияга қарши махфий кибероперацияларни тайёрламоқда.
Аввалроқ Америка ҳукумати Россия томонини АҚШ президенти сайловларига аралашишда айблаган эди. Россия, ўз навбатида, ушбу айбловларни рад этмоқда.
Изоҳ (0)