Россия мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти ҳалокатга учраган жойдаги қидирув операцияси ҳудуди кенгайтирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Россия ФВВ Жанубий ҳудудий марказига таяниб.
«Қидирув операцияси давом этмоқда, унинг ҳудуди кенгайтирилди», — деди агентлик ҳамсуҳбати.
Айни пайтда қидирув ишларига жалб этилган гуруҳ таркиби ҳам кенгайтирилди. Гуруҳга жами 3,5 минг киши ва 200 дона техника кирди.
«Самолёт ҳалокатга учраган ҳудудда 39 та денгиз ва 32 та ҳаво кемаси ишламоқда, учувчисиз учар қурилмалар жалб қилинган», — дея маълум қилишди Жанубий ҳудудий марказдагилар.
Аввалроқ Ту-154 ҳалокати қурбонларининг қариндошларидан биоматериаллар олиш бошлангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)