Мексиканинг иккита штатида наркотик моддалар савдогарлари ўртасидаги низо туфайли, 13 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Полиция боши танасидан жуда қилинган олти нафар эркакнинг жасадини Мичоакан штатининг Халиско шаҳридан топди, у наркотик моддаларни Жанубий Америкадан АҚШга олиб ўтиш борасида асосий штатлардан бири ҳисобланади. Жасадларнинг ёнида мексикалик наркосавдогар номидан ёзилган таҳдидли мактуб топилди.
Герреро штатида эса номаълум кимсалар етти кишилик оилага тегишли уйга бостириб кириб, уларнинг барчасини қатл қилди, сўнг ёвуз ниятлилар жиноят жойидан қочиб қолди.
Изоҳ (0)