Россиянинг Иркутск шаҳрида «Бояришник» суюқлиги билан оммавий заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ уларнинг сони 75 кишини ташкил этаётганлиги билдирилганди.
«Дам олиш кунлари метил спиртидан заҳарланганликда гумон қилиниб, икки киши касалхонага ётқизилди. Улардан бири вафот этди ва шу тариқа заҳарланиш қурбонларининг умумий сони 76 кишига етди», — дея маълум қилди матбуот хизмати.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда касалхоналарда заҳарланиш ташхиси билан яна 18 киши қолмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)