Ту-154 самолёти ҳалокати қурбонларининг ўн нафарига тегишли жасадлар ортилган Ил-76 самолёти Сочидан Москвага учиб кетди, деб ёзади «ТАСС» Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
«Ҳарбий-транспорт авиациясининг Ил-76 самолёти авиаҳалокат жойидан топилган ўн нафар жасад ва 86 та тана бўлаклари билан Москвага учиб кетди, у ерда мутахассислар томонидан уларнинг шахси аниқланади ва генетик экспертиза ўтказилади», — дейилади хабарда.
25 декабрь куни тонгида Россиянинг Адлеридан Суриянинг Латакия шаҳрига учаётган Россия Мудофаа вазирлиги самолёти қулагани маълум бўлди. Ту-154 нинг бортида 92 киши, хусусан, 84 йўловчи ва экипажнинг саккиз аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)