Алепподан, шунингдек, ал-Фуа ва Кефрая қишлоқларидан одамларнинг эвакуация қилиниши яна хавф остида қолди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги келишувга мувофиқ тилга олинган ҳудудлардан одамларни эвакуация қилиш бошланган эди. Алеппо шарқидаги одамлар эвакуация қилиниши эвазига мухолиф қўшинлар қамали остидаги ал-Фуа ва Кефрая қишлоқлари аҳолиси чиқариб юборилиши лозхим эди. Алепподан чиқариладиган 1200 киши ўрнига Идлибдаги ушбу қишлоқлардан ҳам шунча одам эвакуация қилиниши кутилаётган эди.
Аммо Идлибдаги қишлоқлардан одамларни олиб кетиш учун йўлланган бир қанча автобуслар ҳужумга учраб, ёқиб юборилди.
Ҳукумат маълумотига кўра, мухолифат томони бешта автобусга ўт қўйган.
Изоҳ (0)