Германия парламенти — Бундестаг ҳужжатлари ошкор этилишига унинг аъзоларидан бири алоқадор бўлиши мумкин. Айнан у немис разведкасининг АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги билан ҳамкорлиги тўғрисидаги ҳужжатларни WikiLeaks’га бергани эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Der Spiegel нашрига кўра, чоп этилган маълумотлар хакерлик ҳужумлари натижасида қўлга киритилгани, бу ҳужумларга руслар алоқадорлигини исботлайдиган ҳеч қандай далиллар йўқ. Асосий тахмин — WikiLeaks’нинг Бундестагда икки разведка ўртасидаги ҳамкорлик текширилишига бевосита алоқадор агенти бўлган.
Маълумот учун, WikiLeaks 1 декабрда Бундестаг фаолиятига оид 2,5 мингга яқин ҳужжатни эълон қилди.
Изоҳ (0)