КХДР мутахассислари аввалги моделларга қараганда ҳаракатланиш радиуси кенгайтирилган учувчисиз учиш қурилмалари яратиш устида ишламоқда. Бу ҳақда маълум қилган Жанубий Корея разведкасига кўра, бундай қурилмаларнинг бир неча синов парвозлари қайд этилган, деб хабар беради «ТАСС».
Янги қурилмалар жосуслик мақсадларида фойдаланиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Уларнинг ҳаракатланиш радиусига аниқлик киритилмаяпти.
Маълумотларга кўра, Корея халқ армияси ихтиёрида 300 га яқин учувчисиз учиш қурилмалари бор. Улардан камида ўнтаси жанговар ҳисобланади. Олдинроқ қурилмалар Жанубий Корея осмонида жосуслик парвозларини амалга оширган, ҳатто тутиб ҳам олинган.
Изоҳ (0)