Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида, Рамаллоҳ шаҳри шимоли-ғарбидаги Байт-Рима манзилида исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувда фаластинлик йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
WAFA агентлигига кўра, 18 декабрь, якшанба куни рўй берган тўқнашув давомида 19 ёшли Аҳмад Ҳазам Атта кўкрагидан ўқ еган ва касалхонага етказилаётганида оламдан ўтган.
Reuters агентлигининг таъкидлашича, яҳудий давлати вакиллари 50 нафар фаластинликдан иборат гуруҳ исроиллик ҳарбийларга тош улоқтирганини билдирган.
Изоҳ (0)