Папуа—Янги Гвинеядаги Бугенвиль оролидан 85 километр узоқда, Соломон денгизи акваториясида 5,9 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Сейсмик ҳодиса вайронкор сифатида баҳоланмоқда. Цунами хавфи эълон қилинмади.
Папуа—Янги Гвинеяда 17 декабрь, шанба куни 7,9 магнитудали зилзила қайд этилганди. Цунами хавфи эълон қилинган, бироқ хавф тез орада бекор қилинган эди.
Изоҳ (0)