АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Озарбайжонда меҳмонхона қуришдан бош тортди ва Грузияда осмонўпар бино барпо этиш бўйича лойиҳадан чиқмоқчи, деб ёзади «РБК».
Ушбу лойиҳаларда иштирок этиши керак бўлган Trump Organization компанияси ҳуқуқий маслаҳатчиси Алан Гартен аниқлик киритишича, миллиардернинг ушбу қарори девелоперлар томонидан лицензия келишувлари бажарилмагани билан боғлиқ. У лойиҳалардан чиқишни Трампнинг инаугурациясидан кейин манфаатлар ўртасида зиддият юзага келишига йўл қўймаслик учун консерватив оптималлаштириш деб атади.
Аммо Associated Press бизнесменнинг Озарбайжондаги лойиҳадан чиқиши муайян коррупция масалалари пайдо бўлиши ва Озарбайжоннинг «пул ювиш учун қулай мамлакат» сифатида қабул қилиниши фонида юз бериши мумкинлигига эътибор қаратмоқда.
Изоҳ (0)