Колумбия ҳукуматининг тинчлик ҳақидаги янги келишув доирасидаги бўлажак амнистияси Колумбия инқилобий қуролли кучлари аъзоларидан камида 110 нафарига тегишли бўлади. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Хорхе Лондоньо маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Вазирга кўра, жами 300 га яқин кишини қамраб оладиган амнистия фақат «сиёсий жиноятлар»ни содир этган шахсларга тааллуқли. Қотилликлар, зўравонликлар, қийноққа солишларда айбланиб, жазога тортилган исёнчилар афв этилмайди.
Колумбия инқилобий қуролли кучлари жангариларига нисбатан амнистия мамлакат судида кўриб чиқилганидан сўнг кучга кириши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)