Россия 1990 йиллардан буён биринчи марта мудофаага энг кўп пул сарфлаган мамлакатлар бешлигига кирмади, деб ёзади «РИА Новости» Jane’s Defence Budget анъанавий маърузасига таяниб.
Ҳарбий саноатни модернизация қилаётган Ҳиндистон Саудия Арабистони ва Россияни ортда қолдириб, рейтингда тўртинчи ўринни эгаллади. Жорий йилда ушбу мамлакатнинг мудофаа бюджети 50,7 миллиард долларни ташкил қилди, Россия эса мудофаага 48,5 миллиард доллар сарфлади. Иккинчи ва учинчи ўринларда Хитой ва Буюк Британия жойлашди.
Биринчи ўринни банд этган АҚШнинг харажатлари 622 миллиард долларга тенг бўлди. АҚШда бюджет қисқартиришларининг якунлангани, шунингдек, Ғарбий Европа мамлакатларида олти йилда биринчи марта мудофаа харажатларининг ўсиши шунга олиб келдики, Россияда 1990 йиллардан бери илк маротаба бундай харажатлар бошқа мамлакатлардагига нисбатан камайди, дейилади мақолада.
Ҳисоботни тузадиган экспертлар фикрича, 2018 йилга келиб, энг катта ҳарбий бюджетли мамлакатлар бешлигига АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Саудия Арабистони киради.
Изоҳ (0)