Financial Times халқаро ишбилармонлар газетаси АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампни йил одами деб атади, деб ёзади «Газета.ru».
Ушбу танловга изоҳ берилган мақолада муаллифлар Трамп «АҚШда сиёсат юритиш қоидаларини қайта ёзиб чиқишга муваффақ бўлгани»ни қайд этди.
«Трампни ғалабага етаклаган йўлнинг энг мазмундор умумлашмаси унинг тарафдорлари уни айнан эмас, балки жиддий қабул қилганидан иборатдир, ОАВлар эса бунинг тескарисини қилди. У ғалабага эришгач эса, ҳар бири ҳам ундай, ҳам бундай қиляпти», — деб ёзади газета.
Нашр эслатишича, аввалроқ Time журнали ҳам Трампни йил одами деб тан олган эди.
Изоҳ (0)