Сербия НАТО сафига қўшилиш ниятида эмас. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Ивица Дачич россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралари якуни бўйича маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Биз Россияга қарши санкциялар қабул қилмаймиз ва НАТОга аъзо бўлиб кирмаймиз. Бироқ, айрим газеталаримиз ёзаётганидек, Россия ҳеч қачон бизга босим ўтказмаган», — дея таъкидлади Дачич.
Сергей Лавров мамлакат раҳбарияти билан учрашиш ва Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун айни пайтда Сербияда бўлиб турибди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)