Афғонистон жанубидаги портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Афғонистон жанубидаги Забул вилоятида содир этилган портлаш оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
TOLOnews телеканалига кўра, ҳодиса 11 декабрь, якшанба куни Шинкай туманида рўй берди. Портловчи қурилма йўл четига жойлаштирилган ва мотоцикл ўтаётганида ишлаб кетган. Жароҳатланганлар касалхонага етказилди.
Associated Press 12 декабрь, душанба куни Қандаҳор округларидан бирида ҳам портлаш юз бергани ва тўрт киши яраланганини билдирди. Улардан икки нафари оғир ҳолатда экани айтилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.