Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Араб давлатлари лигаси (АДЛ) Қоҳирадаги коптлар ибодатхонасида содир этилган портлашни қоралайди ва Миср халқининг террорчиликка қарши курашида якдил эканини билдиради. Бу ҳақда 12 декабрь, якшанба куни ташкилот бош котиби Аҳмад Абу ал-Гайт маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«АДЛ Қоҳирадаги ‘Ал-Бутросия’ черковида рўй берган ва ўнлаб бегуноҳ мисрликлар, полициячилар ва ҳарбийларни ҳаётдан олиб кетган портлашни кескин қоралайди. Террор билан мардонавор кураш олиб бораётган Миср, шунингдек, бу бало билан тўқнаш келаётган ва фуқароларининг қони тўкилаётган барча араб давлатлари билан якдил эканлигимизни тасдиқлаймиз», — дея таъкидлади бош котиб.

Мисрда 26 кишининг умрига зомин бўлган теракт қурбонлари хотирасига уч кунлик миллий мотам эълон қилинди. Мамлакатда хавфсизлик чоралари энг юқори даражага кўтарилган, барча христиан ибодатхоналари кучайтирилган тарзда қўриқланмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда миллиардер Гаутам Аданининг янги лойиҳасига қарши оммавий намойишлар авж олди
Спорт
Камерун терма жамоаси юлдузи Андре Онана мураббий билан келишмовчилик сабаб ЖЧ—2022 ни тарк этди
Маҳаллий
Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилаётгани маълум қилинди