Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бош котиби Фотима Самура футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди. Федарациянинг собиқ президенти Йозеф Блаттер Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида шундай фикр билдирди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: Le Monde

Фото: Le Monde

ФИФАнинг май ойида Мексикада бўлиб ўтган конгрессида ташкилотнинг янги президенти Жанни Инфантино Самурани федерация бош котиблигига тасдиқлади. У мазкур лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди.

Фотима Самура. Фото: ФИФА

Фотима Самура. Фото: ФИФА

Интервьюда Блаттер Инфантинонинг фаолиятини кескин танқид қилди.

«Ҳар икки ҳафтада у янги дастурни таклиф этади. Масалан, футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сонини 40 ёки 48 тага етказиш ҳақида. Ҳозирги 32 жамоадан иборат формат асли ўзи яхши. Очиғини айтганда, бош котиб Фотима Самура футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди», — таъкидлади Блаттер.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас
Спорт
Расман: Нейт Диас UFC’ни тарк этди
Маҳаллий
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради